Линклар

МТС мижозлари ўз операторини ҳимоя қила оладими?


МТСнинг мобил алоқасиз қолган минглаб мижозлари бугун сарсон.

МТСнинг мобил алоқасиз қолган минглаб мижозлари бугун сарсон.

Тошкентлик икки нафар ҳуқуқ ҳимоячиси - Татъяна Давлатова ва Владимир Ҳусаинов МТС-Ўзбекистон ширкатини ëпган идорани истеъмолчилар ҳуқуқини бузди¸ дея маҳкамага бермоқчи.


Улар МТС-Ўзбекистон ширкатини ëпиш учун Хўжалик судига берган Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини маҳкамага бермоқчи.

Тошкентлик адвокат Сергей Майоров бу икки ҳуқуқбон муваффақиятига ишонмайди.

- Маҳкама расман бу аризани қабул қилиши мумкин. Аммо бу ерда қатор ҳуқуқий чалкашликлар бор. Биринчидан МТСни агентлик эмас¸ балки Хўжалик суди 3 ойга ëпиб қўйди. Суд қарори устидан МТС шикоят қилиши мумкин. Хуллас¸ ҳуқуқбонлар бу билан муаммога жамоат назарини қаратмоқчи бўлишган¸ холос.

Давлатова ва Ҳусаинов МТС ëпилганидан кейин 30 минг сўм пули куйгани боис маҳкамага мурожаат қилишга қарор қилган.

Бу икки ҳуқуқ ҳимоячиси масаланинг яна бир жиҳатига эътибор қаратишди. 9 миллион мижозга эган бу ширкатдан кўп абонент ўзининг ширкат ҳисобида қолган 3-4 минг сўмни қайтариб олишга вақт сарфламайди. Оқибатда жуда катта пул ширкат ҳисобида қолиб кетади. Бу пулга пировардида ким эгалик қилади¸ деган савол ҳам ҳуқуқ ҳимоячиларини ташвишга солмоқда.

Пуллар қайтарилмоқда

МТС ширкатининг Москвадаги бош идораси Жамоатчилик билан ишлаш бўлими раҳбари Елена Кохановская Озодлик билан суҳбатда ширкат мижозлари ҳисобида қолиб кетган пуллар қайтариб берилаëтганини билдирди:

- Биз кечадан бошлаб мижозлар пулларини қайтариб беришни бошладик. Яна кимларнингдир пули қолган бўлса ариза ëзиб келишса қайтариб берамиз¸ деди 1 август куни Кохановская.

Елена Кохановскаяга кўра¸ мижозларга пул қайтариш жараëнида МТС-Ўзбекистоннинг илгари музлатилган ҳисоб рақамлари муваққат очиб қўйилган.

МТС ўзини ўзи ҳимоя қилади

Ўзбекистондаги икки инсон ҳуқуқлари ҳимоячисининг МТСни ҳимоя қилиш ниятини олқишлаган Елена Кохоновская¸ айнан шундай жамоатачилик ҳаракатлари боис МТС-Ўзбекистон устидаги қора булутлар сал бўлса ҳам ариганини айтади.

Мижозларга пул қайтариш учун имкон очилиши вазият юмшаганидан дарак¸ дейди суҳбатдош.

Елена Кохановская ширкат раҳбарияти Ўзбекистонга киритган сармояси ва ходимлари ҳаққини ҳимоя қилиш учун барча ҳуқуқий имкониятларни ишга солаëтганини айтади:

- Ҳозир биз даъво аризалари ҳозирлаяпмиз, лекин ширкат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тактикамизни очиқламаймиз. Ўзбекистонда барча юридик имкониятларни ишга солиб кўрдик, натижа бўлмади. Энди охирги умидимиз президент Каримовдан. Шу мақсадда Андрей (Дубовсков) Ўзбекистон президентига мурожаат қилиб, Конституция гаранти сифатида ёрдам қилишни сўради. Бу охирги умидимиз. Лекин биз миллиард доллардан ошиқ сармоямиз ва ходимларимизни ҳимоя қилиш учун барча ҳуқуқий имкониятлардан фойдаланамиз¸ деди 1 август куни Озодлик мухбири боғланган Кохановская.
XS
SM
MD
LG