Линклар

Ўзбекистон ўз ҳудудида ҳарбий базалар жойлаштирилишига йўл қўймайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қабул қилган “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунда мана шу тамойил таъкидланади.

“Мамлакат ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базалари ва объектларининг жойлаштирилишига йўл қўймайди. Ўзбекистон армияси хориждаги тинчликпарвар амалиётларида қатнашмайди”, дейилади Концепцияда.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон минтақадаги барча долзарб сиёсий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, конструктив диалог ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида ҳал этиш тарафдори.
XS
SM
MD
LG