Линклар

АҚШ Аннан истеъфосида Россия ва Хитойни айблади


Switzerland -- Arab League mediator Kofi Annan addresses a news conference at the United Nations in Geneva, 02Aug2012

Switzerland -- Arab League mediator Kofi Annan addresses a news conference at the United Nations in Geneva, 02Aug2012

АҚШ Россия ва Хитойни тинчлик элчиси Кофи Ананнинг Сурия бўйича тинчлик режасини барбод этишда айблади. АҚШ расмийларига кўра, бунинг ортидан тинчлик элчиси истеъфо беришга мажбур бўлган.

Кофи Аннан пайшанба куни август ойида якунланадиган ваколатларини ўзайтирмасликка қарор қилганини билдирган эди. Унинг айтишича, бунга “Сурия муаммосини ҳал этишда керакли қўллаб-қувватлашга эга бўлинмагани” сабаб бўлган.

ОҚ уй расмийси Жей Карнига кўра, Москва ва Пекиннинг Сурия режимига қарши қаратилган резолюцияларни қўллаб-қувватламагани мазкур масала юзасидан дипломатик уринишларни боши берк кўчага киритиб қўйган.

Айни пайтда Суриядан Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида жанглар давом этаётгани ҳақида хабарлар олинмоқда. Исёнчилар шаҳарнинг тахминан ярмини назорат қилаётганларини билдирмоқда. Бу маълумот бошқа манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Суриялик ҳуқуқ фаолларига кўра, сўнгги бир кун давомида мамлакатда 67 одам, ждумладан, тинч аҳоли орасида 36 одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG