Линклар

Қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Александр Осадченко Қирғизистондан бошпана сўради.
Ҳуқуқ фаолининг расмий вакили Ксения Филимонованинг айтишича, Осадченко бу борада президент Алмазбек Атамбаевга мурожаат қилган.

Александр Осадченкони 10 июл куни Бишкекда Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари вакиллари қамоққа олмоқчи бўлган. Аммо маҳаллий аҳоли қозоқ полициячиларига Осадченкони қўлга олишга ҳалақит берган. Воқеа жойига етиб келган қирғиз милицияси вазият ойдинлашгунига қадар Осадченкони ҳибс қилган. Айни пайтда қозоғистонлик ҳуқуқ фаоли Бишкекдаги ҳибсхоналардан бирида сақланмоқда.

Ҳимоячилар Осадченко Қозоғистонда содир бўлган Жанўзен воқеалари юзасидан қувғин қилинаётганини айтиб, Қирғизистон президентидан уни Қозоғистонга топширмасликни илтимос қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG