Линклар

logo-print
3 август куни БМТ Бош Ассамблеясида Сурия ҳукуматининг исёнларни бостиришда оғир қуроллардан фойдалангани ва ҳукумат кучлари шаҳарлардан олиб чиқилмаганини қораловчи резолюция овозга қўйилади.

Саудия Арабистони ишлаб чиққан мазкур ҳужжат қабул қилиниши учун Ассамблея аъзоларининг ярмидан кўпи уни қўллаб-қувватлаши етарлидир.

Бажарилиши мажбурий бўлмаган ушбу ҳужжатни қабул қилишдан мақсад Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимига босимни кучайтиришдан иборат.

2 август куни БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан август ойи охирида якунланадиган ваколатларини узайтирмасликка қарор қилганини эълон қилди.

Унинг айтишича, бунга “Сурия муаммосини ҳал этишда халқаро ҳамжамиятдан керакли дастакка эга бўла олмагани” сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG