Линклар

Ҳиллари Клинтоннинг жума куни Жанубий Судан президенти Салва Киир ва Ташқи ишлар вазири Нхиал Денг Нхиал билан учрашиши режаланган.

Музокаралар чоғида Жанубий Судан билан Судан ўртасидаги муносабатларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Жанубий Судан ўтган йили Судандан ажралиб, ўз мустақиллигини эълон қилган.

Ўшандан бери икки давлат ўртасида кескинлик сақланиб қолмоқда; чегара минтақасида тез-тез қуролли тўқнашувлар кузатилмоқда.

АҚШ Давлат котиби Африканинг етти давлатига 11 кунлик сафари давомида Жанубий Суданда уч соат бўлишни режалаган.
XS
SM
MD
LG