Линклар

АҚШ Афғонистонга янги элчи тайинлади


Жеймс Каннингҳем, Кобул, 2012 йил апрел.

Жеймс Каннингҳем, Кобул, 2012 йил апрел.

АҚШ Сенати пайшанба куни Жеймс Каннингҳемни Афғонистонга янги элчи этиб тайинлади.

Каннингҳем соғлиги сабабли май ойида истеъфога чиққан Райн Крокер ўрнини эгаллайди.

Крокер Ироқ, Афғонистон, Покистон, Сурия, Кувайт ва Ливанда дипломатик лавозимларда хизмат қилган.

Каннингҳэм бир йилдан бери Крокер ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.

Афғонистондаги хизматдан олдин Жеймс Каннингҳэм АҚШнинг Исроилдаги элчиси лавозимида ишлаган.

Каннингҳэм Ҳонгконг, НАТО ва БМТда ҳам АҚШ юқори лавозимли расмийси сифатида фаолият юритган.
XS
SM
MD
LG