Линклар

Россия Федерацияси Суд ижрочилари федерал хизматининг Бошқирдистон бошқармаси жорий йил январ-июл ойларида 170 нафар чет эл фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, ватанига депортация қилинганларнинг 96 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.

Бундан ташқари 30 нафар Тожикистон, 8 нафари Озарбайжон, 8 нафари Арманистон, шунингдек, Қирғизистон, Хитой, Ветнам ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳам ўз юртига депортация қилинган.

Регнумга кўра, ҳозирда яна 100 нафар ноқонуний мигрант чет элликларни вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилмоқда ва яқин фурсатда улар ҳам суд ижрочилари ëрдамида Россиядан чиқариб юборилади.
XS
SM
MD
LG