Линклар

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги икки қаватли “Бекжон” бозори 2 августдан 3 августга ўтар кечаси ёниб кетди.

Хабарларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 04:45 да бошланган ёнғин еттига яқин ўчирилган.

Воқеа жойини бориб кўрган гувоҳлардан бирининг Озодликка айтишича, бозорнинг 90 фоизи ёниб кетган.

CA-NEWS ахборот агентлигига кўра, ёнғин оқибатида 4000 квадрат метр бозор ҳудуди ёниб кул бўлган.

Бозордаги ёнғин пайтида талафот кўрилгани ёки кўрилмагани, шунингдек, ёнғин сабаби ҳақида расмий маълумот тарқатилмади.

Хабарга кўра, кейинроқ ёнган бозорда ишловчи 3000 нафарга яқин тадбиркор бозор маъмурияти биноси олдига тўпланиб кўрилган зарарни қоплашни талаб қилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари вазиятни назорат қилмоқда.

Айни пайтда, тадбиркорларни кўрилган зарарни ким қоплаши масаласи ўйлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG