Линклар

Икки ўзбек муҳожири жинсий тажовузда айбланмоқда


Ўзбекистонликлардан бири гумонланаëтган учала жиноят ҳам бир куннинг ўзида айни паркда содир этилган.

Ўзбекистонликлардан бири гумонланаëтган учала жиноят ҳам бир куннинг ўзида айни паркда содир этилган.

Петербургнинг Калинин туманида ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқароси бир кун ичида учта рус аёлига ҳужум қилганлик ва уларни зўрлашга уринганликда айбланмоқда.


Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича матбуот маркази раҳбари муовини Андрей Исаевнинг Озодликка айтишича¸ ўзбекистонлик айбланаëтган воқеа якшанба¸ 29 июл куни содир этилган:

- У Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 131- моддаси, яъни зўрлашга уриниш, 132-моддаси, яъни жинсий характерга эга тажовуз ҳаракатлари ва 161-модда – талон-тарож содир этганликда айбланмоқда. Унинг исми Жонибек Кимсанбоев, ёши 34 эканини биламиз. Бир кун давомида учта аёлга ҳужум қилган ва ниҳоят қўлга олинган. Уни учала жарбдийда таниди, дейди Tергов қўмитаси расмийси Андрей Исаев.

Исаевнинг воқеа тафсилотларини тасвирлашича, 29 июл куни куппа-кундузи Кимсанбоев Пискарёво паркида 1940 йилда туғилган аёлга ҳужум қилган ва уни зўрлашга уринган. Бироқ воқеа жойидан ўтиб кетаётганлар 72 ёшли аёлни қутқариб қолган ва тажовузкор жиноят жойидан қочиб улгурган.

Бир неча соат ўтиб Кимсанбоев иккинчи маротаба 1962 йилда туғилган бошқа аёлга ташланган ва уни ҳам зўрлашга уриниб кўрган, лекин унинг фақат мобил телефонини олиб жиноят жойидан ғойиб бўлган.

Шу куни кечки пайт учала жиноятни содир этганликда айбланаётган Жонибек Кимсанбоев яна бир аёлга тажовуз қилган, лекин бу аёлнинг унга қилган қаршилиги туфайли ўз ниятини амалга ошира олмай қолган.

Россия Тергов қўмитаси расмийси Андрей Исаевга кўра¸ҳозирда учта модда юзасидан жиноий жавобгарликка тортилган Ўзбекистон фуқароси шаҳар тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда:

- Яна бир Ўзбекистон фуқароси 1 август куни ҳибсга олинди. У вояга етмаган болага нисбатан жинсий тажовуз ҳаракатларини амалга оширганликда айбланмоқда. Унинг исми Азамат Абдиев. Бу ҳодиса Петербургнинг Киров туманида содир бўлди, дейди иккинчи ўзбекистонлик билан боғлиқ воқеа тафсилотларни очиқлаган Андрей Исаев.

Аниқланишича, 1 август куни Киров туман 64-полиция бўлимига мурожаат қилган петербурглик Стачка проспектидаги уйлардан бирининг ҳовлисида 27 июл куни соат 14:00 ларда номаълум шахс унинг 4-синфда ўқийдиган қизчасига жинсий тажовуз қилганини билдирган.

Олиб борилган тезкор қидирув амалиёти давомида жиноятни содир этганликда гумонланиб 36 ёшли ўзбекистонлик Азамат Абдиев ҳибс этилган.

Терговчиларнинг хабар қилишича, ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан текширув амалиётлари олиб борилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG