Линклар

logo-print

Лондон-2012: Жасурбек Латипов мисрлик боксчини ютди


Жасурбек Латипов мисрлик рақиби билан рингда.

Жасурбек Латипов мисрлик рақиби билан рингда.

Лондонда давом этаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида яна бир ўзбекистонлик боксчи ғалабага эришди.

3 август куни 52 килограмм вазнгача бўлган оғирликда ўзбекистонлик Жасурбек Латипов нимчорак финалда мисрлик боксчи Абдул ал-Ҳишом устидан 21:11 ҳисобида ғалабага эришди.

Чорак финалда Латипов мўғилистонлик Тугсцогт Нямбаярга қарши рингга тушади.

Мазкур ўйин 8 август куни Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.
XS
SM
MD
LG