Линклар

Ўзбекистон аҳолиси сони жорий йилнинг олти ойи ичида 180 мингдан ортиқ одамга кўпайди. Ўзбекистон Статистика қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, 2012 йилнинг 1 июлида мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 29 миллион 700 минг кишидан ортган.

Статистика қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, ўзбекистонликларнинг 15 миллиондан ортиғи шаҳарларда, 14,5 миллиондан кўпроғи эса қишлоқларда яшайди.

Маълумотда айтилишича, Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунё давлатлари орасида 44-ўринни эгаллайди.
XS
SM
MD
LG