Линклар

Европа Иттифоқи Белорусдан Швеция элчиси Стефан Эриксоннинг чиқариб юборилиши муносабати билан Минскка қарши чоралар қўллашини эълон қилди.

Белорус Ташқи ишлар вазирлиги элчининг акредитация муддати узайтирлмаганини, лекин бу ҳолатни элчини бадарға қилиш сифатида тушунмаслик кераклигини билдирган.

Белорусдаги давлатга қарашли нашрлар Швеция элчиси Эриксонни “контрабандага ҳомийлик қилганликда ва экстремистларга пул етказиб беришда воситачилик қилганини” ёзган эди.

Швеция Ташқи ишлар вазирлиги эса Белорусдан ўз элчисининг чиқариб юборилишига Эриксоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани сабаб бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG