Линклар

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон чегарасидан Қирғизистон ҳудудига ноқонуний тарзда тўқимачилик маҳсулотлари олиб ўтилиши юзасидан жиноят иши очди.

Қирғиз чекистларининг хабар беришларича, 29 июлда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини Қирғизистон ҳудудига олиб ўтган иккита юк машинаси қўлга олинган.

Текширув натижасида машиналарда ноқонуний тарзда юк олиб ўтилгани ва унинг қиймати 40 минг доллардан кўпроқ экани аниқланган. Чекистларга кўра, юк эгаси қўлга олинган. Бироқ унинг қайси давлат фуқароси экани тўғрисида маълмот берилмади.
XS
SM
MD
LG