Линклар

logo-print

Триполи шаҳридаги портлашда бир киши яраланди


Ливия пойтахти Триполида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Шанба куни полиция идораси яқинида амалга оширилган ҳужум оқибатида бир киши яраланди.

Бу Ливия собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий ўтган йил ҳокимиятдан ағдарилганидан бери мамлакат пойтахтида амалга оширилган биринчи портлашдир.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бири гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG