Линклар

logo-print

Россия ва Хитой БМТ резолюциясини танқид қилди


БМТ Бош котиби Б.К.Мун Сурия резолюцияси БАда овозга қўйилишидан олдидан сўзламоқда, Ню Йорк ш., 2012 йил 3 август.

БМТ Бош котиби Б.К.Мун Сурия резолюцияси БАда овозга қўйилишидан олдидан сўзламоқда, Ню Йорк ш., 2012 йил 3 август.

Россия ва Хитой БМТ Бош Ассамблеясида 3 август куни Сурия бўйича қабул қилинган резолюция бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишга путур етказишини билдирди.

Саудия Арабистони ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюция лойиҳасида ҳам БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам президент Башар Ал-Ассад бошчилигидаги Сурия ҳукумати танқид қилинган.

Дамашққа қарши санкциялар жорий қилинишини бир неча марта тўхтатиб қолган Россия ва Хитой жума куни резолюция лойиҳасига қарши овоз берди.

Москва расмийлари мазкур резолюция “Суриядаги қуролли гуруҳларни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлайди” деган фикрда.
XS
SM
MD
LG