Линклар

Тожикистон ва Афғонистон расмийлари Тожикистон ҳукумати афғон қочқинларини мамлакатдан чиқариб юбормоқчи экани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

Бунга исми ошкор қилинмаган Афғонистон расмийсига асосланиб Россиядаги ахборот воситалари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида июл ойида рўй берган қуролли тўқнашувлар Тожикистон расмийларини афғон қочқинларини чиқариб юбориш масаласини кўриб чиқишга мажбур қилаётгани тўғрисида хабар тарқатгани сабаб бўлди.

Тожикистондаги Афғонистон элчихонаси ҳамда Тожикистоннинг миграция бўйича давлат агентлиги мазкур миш-мишни “асоссиз” деб бахолади.

Тожикистон расмийлари Бадахшон маркази Ҳоруғда 70 киши ўлган отишмалар пайтида ўнлаб жанггари, жумладан, бир неча Афғонистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG