Линклар

Ўзбекистонда 5 августдан 24 сентябрга қадар UZ миллий домени интернет-фестивали ўтказилади.

Тадбирдан мақсад мамлакат аҳолиси орасида интернетни янада оммалаштириш, миллий контентни ривожлантириш, шунингдек, жаҳон Интернет тармоғида ўзбек тили қўлланиладиган соҳаларини кенгайтиришга ёрдам беришдан иборат.

Фестивалда UZ доменида рўйхатга олинган ва фестивал давомида фаолияти давом этаётган сайтлар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Тадбирда қатнашишни хоҳловчилардан аризалар 5 августдан 5 сентябригача қабул қилинади.

Сайтларни баҳолаш учун интернет-технологиялари, санъат, маданият, давлат бошқаруви ва бошқа соҳаларнинг малакали мутахассисларидан иборат ҳайъат тузилади.

Фестивалнинг танлов дастури 10 та мавзуга оид ва 3 та махсус номинацияни ўз ичига олади.

Фестивал ғолибларига дипломлар ва совринларни топшириш маросими 24 сентябр куни Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG