Линклар

Афғонистон Мудофаа ва Ички ишлар вазирига ишончсизлик овози берилди


Афғонистон парламенти аъзолари мамлакат Мудофаа ва Ички ишлар вазирига ишончсизлик билдириб, президент Ҳамид Карзайдан улар ўрнига янги вазирлар тайинлашни талаб қилди.

4 август кунги йиғилишда депутатлар Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак ва Ички ишлар вазири Бисмиллоҳ Муҳаммадийни хавфсизлик вазияти ёмонлашганида айблади.

Депутутларга кўра, Мудофаа ва Ички ишлар вазири Покистонга чегарадош ҳудудлар Покистон томонидан ракеталардан ўққа тутилиши муаммосини ҳал қила олмаган.

Натижада юзлаб қишлоқ аҳолиси уйларини ташлаб хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлган.

Афғонистон пралменти йиғилишида Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларида коррупция кенг тарқалгани ҳақидаги иддаолар ҳам кўрилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG