Линклар

logo-print

Татаристон уламоларига ҳужум учун масъул шахс Интернетда пайдо бўлди


Татаристон муфтийсининг портлатилган хизмат машинаси, 2012 йил, 19 июл.

Татаристон муфтийсининг портлатилган хизмат машинаси, 2012 йил, 19 июл.

Экстремист жанггари Татаристон уламоларига ҳужум масъулиятини ўз зиммасига олди.

Ўзини Муҳаммад деб таништирган шахс 4 август куни Кавказ-Центр Интернет сайтига жойлаштирган видеолавҳада ўтган ой Қозон шаҳрида Татаристон муфтийси ва ўринбосарига қарши суиқасд унинг буюртмасига мувофиқ амалга оширилганини иддао қилган.

Ўзини “татаристон мужоҳидлари амири” деб атаган Муҳаммад “худонинг душманлари”га қарши ҳужумлар давом этишини айтган.

19 июл куни Қозон шаҳрида Татаристон муфтийси Илдус Файзовнинг хизмат машинаси портлатилгани оқибатида у яраланган.

Портлатилишидан бир неча соат олдин муфтий ўринбосари Валиулла Яқупов отиб ўлдирилган эди.

Воқеа бўйича етти киши, жумладан, Ўзбекистон фуқароси бўлган Абдунозим Отабоев қўлга олинган.

Ҳужум ташкилотчилари эканликда гумонланаётганган Роберт Валеев ва Раис Мингалеевга қидирув эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG