Линклар

logo-print
Сурия Ғарб давлатлари жорий қилган санкциялар оқибатини юмшатиш мақсадида ўз иттифоқчи Россияга қарз сўраб мурожаат қилди.

Сурия Молия вазири Муҳаммад Ал-Жулайлати қарз мамлакатдаги иқтисодий бўҳронни ҳал қилишда ёрдам беришини айтиб, маблағ айнан нимаган сарфланишини ошкор қилмади.

Москва Дамашқ сўровига дарҳол жавоб қайтармади.

Бироқ Ал-Жулайлати “Россия бу масалани кўриб чиқишни ваъда қилгани”ни айтди.

Айни пайтда, Сурия Россиядан дизел ёнилғиси ва бошқа нефт маҳсулотлари ҳам сўрагани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG