Линклар

Лондон 2012: Ўзбекистонлик икки боксчи чорак финалга чиқди


81 килограммгача бўлган вазнда ўзбекистонлик боксчи Элшод Расулов.

81 килограммгача бўлган вазнда ўзбекистонлик боксчи Элшод Расулов.

Лондонда давом этаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида 4 август куни ўзбекистонлик икки боксчи нимчорак жангида рақиблари устидан ишончли ғалабага эришди.

64 килограммгача бўлган вазнда Ўктамжон Раҳмонов туркиялик рақиби Сенер Якупни 16:8 ҳисобида мағлуб этди.

Ўктамжон Раҳмонов 9 август куни Тошкент вақти билан соат 01:30да бошланадиган чорак финалда кубалик Рониел Иглесиас Сотолонгога қарши жанг қилади.

81 килограммгача бўлган вазнда Элшод Расулов тунислик рақиби Яҳё Элмекачари устида 13:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

9 август куни Тошкент вақти билан соат 02:45да бошланадиган чорак финал жангида Элшод Расулов россиялик Егор Мехончевга қарши рингга тушади.
XS
SM
MD
LG