Линклар

ЎИҲ: Усмон Одил шаҳид бўлди


Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг собиқ етакчиси Усмон Одил.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг собиқ етакчиси Усмон Одил.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўз амири Усмон Одилнинг “шаҳодатга эришгани” ҳақида хабар тарқатди.

Мазкур маълумот www.furqon.com сайтида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг расмий нотиғи Яҳё Ҳикматий номидан ёйинланган.

Баёнотда Усмон Одилнинг қачон ва қай шароитда дунёдан ўтгани ҳақида тафсилотлар очиқланмаган.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати лидери Тоҳир Йўлдош ҳалок бўлганидан кейин (2009 йил) бу ҳақда 2010 йил августида эълон қилган ҳаракат аъзолари ўшанда ўзларига Усмон Одилни раҳбар сайлаганлари тўғрисида маълум қилгандилар.

Куни кеча эълон қилинган баёнотда эса Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзолари ўзларига Усмон Ғозий исмли кишини амир сайлаб, унга байъат бергани айтилади.
XS
SM
MD
LG