Линклар

Белоруссиялик сиёсий маҳбуслар қўлловига тадбирлар ўтказилди


Белоруссиялик ҳуқуқ фаоли Алес Беляцкий.

Белоруссиялик ҳуқуқ фаоли Алес Беляцкий.

Кеча МДҲ ва Европа мамлакатларининг қатор шаҳарларида Белоруссиядаги сиёсий маҳбуслар ва фуқаролик жамияти фаоллари билан бирдамлик ифодаси ўлароқ намойишлар бўлиб ўтди.

Белоруссиялик сиёсий маҳбусларни қўллаш пикетлари, жумладан, Москва, Киев, Ереван, Лейпциг ва Цюрих шаҳарларида ўтказилди.

Аввалроқ “Белоруссиядаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича халқаро назорат қўмитаси”га бирлашган жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар гуруҳи Белоруссия фуқаролик жамияти билан халқаро бирдамлик куни ўтказилажагини билдирганди.

Мазкур тадбирни белоруссиялик ҳуқуқ фаоли Алес Беляцкий ҳибсга олинган кун, яъни 4 август куни ўтказишга қарор қилинган. Беляцкий даромад яшириш айби билан 4,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва Ғарб давлатлари Беляцкийга нисбатан чиқарилган ҳукм сиёсий сабабларга эга, деб ҳисоблайдилар ҳамда Минскдан ҳуқуқ фаолини озод қилишни талаб қилиб келади.
XS
SM
MD
LG