Линклар

logo-print

Яманда 20 чоғли киши худкуш ҳужумидан ҳалок бўлди


Яман жанубидаги Абян вилоятида шанба куни худкуш ҳужумидан, турли маълумотларга кўра, 18 нафардан 20 нафаргача киши ҳалок бўлган, яна 20 га яқин киши тан жароҳати олган.

Ҳужумчи Ал-Қоида билан алоқадор жанггариларга қарши амалиётларни ўтказишда расмийларга ёрдам бераётган маҳаллий қабилалардан бирининг вакиллари жанозага йиғилган пайтда портлаш мосламасини ишга солгани айтилмоқда.

Шу куннинг ўзида Яман шарқида автомобилда кетаётган беш нафар жанггари, тахминларга кўра, АҚШ учувчисиз учқичи томонидан отилган ракета билан ҳалок қилинган.
XS
SM
MD
LG