Линклар

Афғонистонда жанггарилар билан содир бўлган тўқнашувда Янги Зелландиянинг икки аскари ўлди, олти нафари яраланди.

Янги Зелландия ҳарбийларига кўра, аскарлар шанба куни Бомиён вилоятидаги До Абе шаҳри яқинида ҳужумга учраган маҳаллий ҳавфсизлик кучларига ёрдам бериш учун борган пайтда содир бўлган отишмада ўлган.

Тўқнашувда Афғонистон хавфсизлик кучларининг икки аскари ҳалок бўлган. Жанггарилар қанча талофат кўргани маълум эмас.

Бу билан Афғонистонда ўлган янги зелландиялик аскарлар сони етти кишига етди.

Янги Зелландия ҳукумати Бомиёндаги 140 нафар янги зелландиялик аскарнинг ҳаммаси 2013 йил охиригача олиб чиқилишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG