Линклар

Россияда ўрмон ёнғинлари кўлами бироз камайди


Томскдаги ўрмон ёнғини.

Томскдаги ўрмон ёнғини.

Россиянинг Томск вилоятида ёнаётган ўрмон майдони сўнгги бир кун ичида 25 фоизга камайди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўлими маълумотига кўра, ҳозир вилоятнинг 6 минг гектар ўрмонида ёнғин давом этмоқда.

Бу сўнгги бир ҳафтада энг кам кўрсаткич экани айтилмоқда.

Ёнғинни ўчиришга Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирлигининг 22та самолёти жалб қилинган.

Тошск шаҳри узра тутун сақланиб қолгани сабабли аэропорт бир маромда ишламаяпти.
XS
SM
MD
LG