Линклар

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Суриядаги вазият борасида музокара олиб бориш учун келаси ҳафта Туркияга боради.

Буни Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд якшанба куни Малави пойтахтидан эълон қилган баёнотида маълум қилди.

Нуландга кўра, Давлат котиби 11 август куни Истанбулда Туркия раҳбарлари билан “икки томонлама маслаҳатлашув” олиб боради.

Ҳиллари Клинтон Малавига сафаридан сўнг собиқ президент Нелсон Мандела билан учрашиш учун Жанубий Африка Республикасига боришади.

АҚШ Давлат котиби Африка давлатларига 11 кунлик сафарини Ганага ташрифи билан якунлайди.
XS
SM
MD
LG