Линклар

logo-print
Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалабда (Алеппо) ҳукумат кучлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида шиддатли жанглар давом этмоқда.

Хабарларга кўра, ҳукумат кучлари исёнчилар эгаллаган позицияларни тўплар ва ҳаводан ўққа тутмоқда.

ББС хабарига кўра, ҳозирда Ҳалаб шаҳри атрофига 20 мингга яқин аскардан иборат ҳукумат кучлари тўпланган.

Сурия пойтахтида президент Башар Ал-Ассад режимига содиқ кучлар Дамашқнинг ҳамма мавзесидан исёнчилар сиқиб чиқарилганини иддао қилди.
XS
SM
MD
LG