Линклар

Суриянинг биринчи ва ягона космонавти генерал Муҳаммад Аҳмад Форис президент Башар Ал-Ассад режимидан қочиб Туркияга борди.

Буни Туркиядаги ахборот воситалари якшанба куни маълум қилди.

Анатолия ахборот агентлиги хабарига кўра, Форис Туркияга жўнаб кетишидан олдин Алеппо (Ҳалаб) шаҳридаги Озод Сурия Армиясининг Бош қароргоҳига бўлиб ҳукумат қўшинларига қарши қуролли кураш олиб бораётган жангчиларга улар билан бирдам эканини айтган.

Алеппо шаҳрида туғилган генерал Муҳаммад Аҳмад Форис 1987 йилда “Мир” фазо станциясида Совет Иттифоқи экипажи билан бирга Ер атрофида парвоз қилган.
XS
SM
MD
LG