Линклар

logo-print
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Мудофаа ва Ички ишлар вазирини лавозимидан бўшатиш ҳақидаги парламент талабини қабул қилгани, бироқ янги вазирлар тайинлангунча улар ўз вазифасини бажариши кераклиги ҳақида бўйруқ берганини айтди.

Карзай буни Миллий хавфсизлик кенгашининг 5 август кунги йиғилишида маълум қилди.

Шанба куни Афғонистон парламенти аъзолари Мудофаа вазири Абдул Раҳим Вардак ва Ички ишлар вазири Бисмиллоҳ Муҳаммадийга ишончсизлик билдириб, президент Карзайдан улар ўрнига янги вазирлар тайинлашни талаб қилганди.

Депутатлар иккала вазирни хавфсизлик вазияти ёмонлашгани, Покистонга чегарадош ҳудудлар Покистон томонидан ракеталардан ўққа тутилиши муаммосини ҳал қила олмаганида айблади.
XS
SM
MD
LG