Линклар

“Уздунробита” ходимларига Россиядан иш таклиф қилиниши мумкин


МТС ширкати “Уздунробита”нинг ишдан бўшаган ҳар бир ходимига Россия Федерацияси ҳудудидаги МТС филиалларидан ўз мутахассислиги бўйича иш топиб бериш кафолатини берган. Бу ҳақда Узметроном сайти ўзининг хос манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

“Ширкат ходимларининг кўпчилиги бундай жозиб таклифдан фойдаланиб қолиш эҳтимоли катта. Ахир бундай ёқимли шартлар билан Россияга доимий яшаш учун кўчиб кетиш имконияти яна қачон пайдо бўлади, бунақаси яна бўладими-йўқми, демоқда ходимлар”, - деб ёзади Узметроном.

Кеча MobInfo.uz сайти “Уздунробита”даги ўз манбасига таянган ҳолда ширкат ходимлари 10 кун мобайнида ишдан бўшатилишидан огоҳлантирилгани ҳақида ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 июл куни МТСга тегишли “Уздунробита” ширкатининг Ўзбекистонда амал қилиш лицензияси 31 июлга қадар 10 иш кунига тўхтатилган эди. 30 июл куни эса Тошкент шаҳар Хўжалик суди Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги даъво аризаси асосида бу муддатни яна уч ойга узайтирди.
XS
SM
MD
LG