Линклар

logo-print

АҚШдаги ибодатхонада олти киши ўлдирилди


АҚШ президент Барак Обама Висконсиндаги одамлар ўлимидан чуқур қайғуда эканини билдирди.

АҚШ президент Барак Обама Висконсиндаги одамлар ўлимидан чуқур қайғуда эканини билдирди.

АҚШнинг Висконсин штати Оук-Крик шаҳрида Сикхлар ибодатхонасига кирган қуролли шахс у ерда олти кишини отиб ўлдирган.

Воқеа жойига келган полиция билан ҳужумчи ўртасида отишма бўлиб ўтган, пировардида ҳужумчи ўлдирилган.

Ўлими олдидан ҳужумчи полициячилардан бирига бир неча маротаба ўқ узишга муваффақ бўлган. Оғир тан жароҳати олган бу полициячидан ташқари яна икки киши касалхонага етказилган, уларнинг ҳам аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Ҳужум ибодатхона қавми анъанавий якшанба ибодатига йиғилган пайтда содир бўлган. Полиция ҳозирча ҳужумчи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти.

АҚШ президент Барак Обама Висконсиндаги одамлар ўлимидан чуқур қайғуда эканини билдирди. Икки ҳафта муқаддам Колорадо штатида кинотеатрдаги томошабинларга қилинган қуролли ҳужум чоғида 12 киши нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG