Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:16

Бугун Лондонда ўзбекистонликлар спортнинг етти тури бўйича беллашишади


Бугун ўзбекистонлик спортчилар Лондон Ёзги Олимпиасида мусобоқаларнинг етти тури бўйича беллашишади.

Медаллардан бирига кўз тикаётган Вадим Менков каноэда эшкак эшиш, Елена Смолянова қисқа масофага югуриш, Мўминжон Абдуллаев эса 120 кг вазнда юнон-рум кураши мусобақаларида майдонга чиқади.

Улардан ташқари, ўзбекистонлик тош кўтарувчилар Руслан Нуридинов ва Иван Ефремовлар 105 кг вазнда ўз кучларини синаб кўришади.

60 кг вазнда Фазлиддин Ғойипназаров ва 75 кг вазнда Аббос Атоевлар ҳам бугун рингга чиқишади.

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистонни жаъми 53 нафар спортчи намоён этмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон битта бронза медал билан турнир жадвалининг 56 поғонасида турибди.
XS
SM
MD
LG