Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:50

МТС: "Ўздунробита" ходимларини ташлаб қўймаймиз!"


“МТС мобил алоқа компанияси ўзининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита” ишчи-хизматчиларини Россия ҳудудида иш билан таъминлаш режаси йўқ эмас”, деб баёнот берди ширкат матбуот хизмати бошлиғи.

Лекин бу режа, МТС расмий вакили Валерия Кузьменконинг айтишича, энг сўнгги чора бўлиши мумкин.

Баъзи ахборот агентликлари 5 август куни МТС Ўзбекистондаги “Ўздунробита”нинг ишчи-хизматчиларини Россия ҳудудида иш билан таъминламоқчи эканлиги тўғрисида норасмий манбаларга таяниб хабар қилган эди.

МТС матбуот хизмати бошлиғи Валерия Кузьменко Озодлик саволларига жавоб берар экан, аввалига бу хабарни рад этди.

- Бу информацияни тасдиқлай олмайман, деди МТС вакили.

Лекин кейинги саволга жавоб берар экан, Валерия Кузьменко хабарда тилга олинган вариант ҳам истисно қилинмаслигини айтиб ўтди.

- Бундай режа йўқ, дейиш ҳам нотўғри бўлган бўлур эди. Чунки, биз Ўзбекистондаги фаолиятимизни тўхтатиб туришга мажбур бўлганимиздан ҳамда ходимларимиз ва умуман бизнесимизга босим давом этаётганидан келиб чиқиб Ўзбекистондаги ходимларимизни сақлаб қолишнинг турли вариантларини ишлаб чиқаяпмиз. Ҳозирча аниқ ишлаб чиқилган режа бор дейиш қийин. Лекин вариантлар орасида “Ўздунробита” ишчи-хизматчиларини Россия ҳудудида иш билан таъминлаш режаси йўқ эмас. Лекин бу чора энг сўнгги чора бўлиши мумкин, деди МТС матбуот хизмати бошлиғи Валерия Кузьменко.

Унинг айтишича, “Ўздунробита” ширкатининг Ўзбекистон бўйлаб 2 минг нафар атрофида ишчи-хизматчиси бор.

Валерия Кузьменко бу рақамни айтар экан, Ўзбекистон бош прокуратурасининг 1 август кунги баёнотидан пайдо бўлган саволларни жавобсиз қолдирди. Прокуратура баёнотида айтилишича, “Ўздунробита”нинг минтақавий филиаллари мустақил юридик шахсдир. (Прокуратура минтақавий филиалларни алоҳида лицензия олиши лозим бўлган ҳолда, бундай қилмай бош офис лицензияси билан ишлаганликда айблаган).

Агар мустақил юридик шахс бўлган минтақавий филиаллар ишчи-ходимлари Валерия Кузьменко айтган кўрсаткич ичига кирмаса, унда “Ўздунробита” фаолияти тўхтатилгани муносабати билан ишчиз қолганлар сони бир неча баробарга ортади.

Озодликнинг "бас, ҳатто “Ўздунробита”нинг ишчи-хизматчиларини Россияда иш билан таъминлаш эҳтимолини ҳам соқит қилмаётган экансизлар, бу ютқазганингларни тан олганингларми" деган саволига жавобан МТС матбуот хизмати бошлиғи Валерия Кузьменко бундай деди.

- Йўқ, тан олганимиз эмас. Биз компаниямизнинг Ўзбекистондаги манфаатларини ҳимоя қилиш учун, шубҳасиз, барча ҳуқуқий усулларни ишга соламиз, деди Валерия Кузьменко.

“Ўздунробита” ширкатига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати 17 июл куни 31 июлга қадар 10 иш кунига тўхтатилган эди.

30 июл куни Тошкент шаҳар Хўжалик суди Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги даъво аризаси асосида бу муддатни яна уч ойга узайтирди.

Шу кунгача Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари "Ўздунробита"нинг бир неча топ-менежерига, хусусан, ширкатга бир неча йил бош директорлик қилиб келган Беҳзод Аҳмедовга нисбатан айблов эълон қилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:22 0:00
Бевосита линк

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG