Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Ўзбекистонлик Меньков Каноэда эшкак эшиш бўйича финалда


Каноэда эшкак эшиш мусобақаларида медалга кўз тикаётган Вадим Меньков бугун мусобоқаларнинг финал босқичига чиқди. Финал мусобоқалари 8 август куни бўлади.

Меньков 2008 йилги Пекин Ёзги Олимпиада Ўйинларини 1000 метрга эшкак эшиш бўйича 4-ўрин билан якунлаган эди.

Елена Смолянова қисқа масофага югуриш бўйича саралаш босқич беллашувларида қатнашади.

22 ёшли курашчи Мўминжон Абдуллаев эса 120 кг вазнда юнон-рум кураши мусобақаларида майдонга чиқади.

Улардан ташқари, ўзбекистонлик тош кўтарувчилар Руслан Нуридинов ва Иван Ефремовлар 105 кг вазнда ўз кучларини синаб кўришади.

60 кг вазнда Фазлиддин Ғойипназаров ва 75 кг вазнда Аббос Атоевлар рингга чиқишади.

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларида Ўзбекистонни жаъми 53 нафар спортчи намоён этмоқда. Ҳозирча Ўзбекистон битта бронза медал билан турнир жадвалининг 56 поғонасида турибди.
XS
SM
MD
LG