Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:05

Сурия бош вазири истеъфога чиқарилди


Сурия бош вазири Риёд Ҳижоб истеъфога чиқарилган.

Жаноб Ҳижоб ушбу лавозима икки ой ишлади. Унгача Риёд Ҳижоб мамлакат қишлоқ хўжалик вазири лавозимида бўлган.

Унинг истеъфога чиқарилиши сабаблари айтилмаяпти. Ал Жазира телеканалига кўра, Риёд Ҳижоб оиласи билан чет элга, Туркия ёки Иорданияга қочган.

Унинг ўрнига Умар Галаванжий муваққат бош вазир этиб тайинланган.
XS
SM
MD
LG