Линклар

Сурия бош вазири Риёд Ҳижоб оиласи билан Иорданияга қочгани ва исёнчилар тарафига ўтганини тасдиқлади.

Жаноб Ҳижоб бу ҳақда эълон қилган ўз баёнотида Сурия президенти Башар ал-Ассад режимини террорчи режим деб таърифлаган.

Ҳижоб билан бирга яна уч вазир қочгани ҳақида хабарлар ҳам бор. Риёд Ҳижоб сурияда икки ой аввал бош вазир этиб тайинланган. Унгача мамлакат қишлоқ хўжалик вазири бўлган.

Сурия телевидениеси Риёд Ҳижоб лавозимидан истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар қилди.
XS
SM
MD
LG