Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:14

Ўзбекистон футболчиларини Қирғизистонга юбормаяпти


Ўзбекистон ҳукумати сиёсий муҳит боис ўз футболчиларига Қирғизистонда бўладиган мусобоқаларга боришни тавсия қилмаяпти.

Бу ҳақда FIFAнинг болалар ва ёшлар ўртасида футбол мусобоқалари бўйича консултанти Валерий Чухрай баёнот берди.

“2010 йилда Қирғизистонда биринчи халқаро болалар турнири ўтказилган эди.Ҳозир шу турнирнинг учинчиси бўляпти. Унда Россия ва Қозоғистон қатнашяпти. Лекин, Ўзбекистоннинг қатнашмаётгани афсусланарли. Ўзбекистон Федерацияси турнирда қатнашмоқчи эди, лекин ҳукумат уларга Қирғизистонга боришларини тавсия қилмаяпти. Мен уларни келаси йилги мусобоқаларда қатнашишга кўндиришга ҳаракат қиламан”, -деб айтган Чухрай.

2010 йилги Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларда беш юзга яқин инсон ҳалок бўлган, минглаб одамлар уйларини ташлаб чиқишганди. Қурбонларнинг етмиш фоизи ўзбеклар экани айтилган.

Орадан икки йил ўтса-да, ўзбек ва қирғиз жамоалари ўртасидаги танглик аригани йўқ.

XS
SM
MD
LG