Линклар

Миср ҳукумати Исроил билан чегара яқинида қонли ҳужумни амалга оширган жанггариларни “худосизлик"да айблади.

“Буюк жиҳод” гуруҳи жанггарилари экани айтилаётган ҳужумчилар якшанба куни Мисрнинг Ғазо ҳудуди билан чегарасида 15 нафар полициячини ўлдириб, яна 17 кишини яралаган эди.

Икки бронетранспортёрни эгаллаб, Исроил ҳудудига ўтиб кетган жанггариларнинг барчаси йўқ қилингани айтилмоқда.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий бўлиб ўтган воқеани Миср ва Исроил ўртасидаги дипломатик алоқалар учун яна бир синов бўлганини таъкидлади.

Исроил ҳукумати Мисрни чегарадош минтақа устидан назоратни кучайтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG