Линклар

Standard Chartered Bank Ню Йорк штати молия хизмати тарафидан Эрон ҳукумати билан олиб броган ноқонуний молия операцияларини яширганликда айбланди.

Сўнгги 10 йил мобайнида олиб борилгани айтилаётган операцияларда 250 миллиард АҚШ долларига тенг трансакциялар амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Агар айбловлар ўз тасдиғини топса, бош қароргоҳи Лондонда жойлашган банк АҚШ молиявий маркази ҳисобланган Ню Йоркда хизмат кўрсатиш лицензиясидан маҳрум этилиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати Эронга белгиланган халқаро санкцияларни енгиб ўтишга ёрдам бераётганлиги тахмин қилинаётган Хитой ва Эрон банкларига нисбатан санкциялар жорий этганди.

АҚШ ҳукумати Эронни ядровий қурол яратаётганликга айблаб, унга нисбатан қатор санкциялар, жумладан, халқаро молия бозорида тўсиқлар жорий этган.
XS
SM
MD
LG