Линклар

logo-print
Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) рейтингида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин бир поғона кўтарилиб, 34-ўринга чиқиб олди.

Бу эса Ўзбекистон биринчи ракеткаси карьерасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

25 ёшли Истоминнинг ATP рейтингида юқорилашига унинг Лондон Олимпиадасидаги ўйинларида олган очколари сабаб бўлди.

Олимпиадада икки рақибни мағлуб этган Денис Истомин учинчи босқичда дунё биринчи ракеткаси Рожер Федерерга мағлуб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG