Линклар

АҚШнинг Висконсин штатида Сикхлар ибодатхонасида 6 кишини ўлдирган ҳужумчининг шахси аниқланди.

Ҳужумчи ирқчи гуруҳларга алоқаси борлиги тахмин қилинаётган 40 ёшли Уейд Майкл Пейжлиги айтилмоқда.

Пентагон Уейд Пейжни 1992 йилдан 1998 йилга қадар АҚШ армиясининг қуруқликдаги қўшинларида хизмат қилганини тасдиқлади.

Якшанба куни Оук-Крик шаҳридаги Сикхлар ибодатхонасига уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, яна уч киши яраланган эди.

Полициячилар Пейжни воқеа жойида отиб ўлдирди.

Икки ҳафта муқаддам Колорадо штатида кинотеатрдаги томошабинларга қилинган қуролли ҳужум чоғида 12 киши нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG