Линклар

Макаревич Путинга очиқ хат йўллади


Суратда: Андрей Макаревич Владимир Путин билан. 2007 йил, 30 май.

Суратда: Андрей Макаревич Владимир Путин билан. 2007 йил, 30 май.

Таниқли рус қўшиқчиси Андрей Макаревич Россия президенти Владимир Путинга йўллаган очиқ хатида мамлакат судлари аҳволи ҳамда коррупция авж олиб кетганидан ташвиш билдирди.

Қўшиқчининг “Московский комсомолец” газетасида эълон қилинган мактубида “судларимиз бугунги кунда ҳукуматга ёқмайдиганларни жазолаш машинаси ёки даъвогарлардан пул қабул қилиш аппаратидир”, деган сўзлар бор.

“Агар вазият тез орада ўнгланмаса, бу ҳолат умумий ҳалокатга олиб боради”, дейилган хатда.

Андрей Макаревич Россия президентлигига сўнгги бор ўтказилган сайловда президентликка номзод Михаил Прохоровнинг ишончли вакили бўлган эди.
XS
SM
MD
LG