Линклар

Прокурор Pussy Riotга 3 йил сўради


Cудланаётганларнинг ҳимоячилари ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Cудланаётганларнинг ҳимоячилари ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Pussy Riot гуруҳи аъзолари устидан Москванинг Хамовники туман судида ўтказилаётган судда прокурор судланувчиларни 3 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради.

Прокурор фикрича, судланаётган қизларнинг безорилик қилгани тўла исботланган.

Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари Надежда Толоконникова, Мария Алехина ва Екатерина Самуцевич безорилик ва Рус Православ черковини ҳақоратлаганликда айбланмоқда.

Ғайриоддий чиқишлари билан Россияда ном қозонган Pussy Riot мусиқий панк-гуруҳи 21 феврал куни Рус православ черковининг бош ибодатхонаси - Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасида “мусиқий намойиш” уюштирган ва “Худойим, Путинни ҳайда!” дея куйлаган эди.
XS
SM
MD
LG