Линклар

Битта қўшиқ камида 1000 долларга битади


Қирғизистонлик ўзбек бастакори Баҳромжон Азимов.

Қирғизистонлик ўзбек бастакори Баҳромжон Азимов.

Гап Тошкентдаги нархлар устида бормоқдаки бу ҳақда Озодлик мухбири қирғизистонлик ўзбек бастакори Баҳромжон Азимов билан суҳбатлашди. Санъатнинг пулга боғлиқ жиҳатлари тўғрисида сўз юритишга таниқли хонанда Мавлуда Асалхўжаева билан боғлиқ бир можаро тўғрисидаги хабар сабаб бўлди.

Хонанда тожик хонандаси Шабнам Сурайёники эканлиги айтилаётган қўшиқни рухсатсиз айтаётгани тўғрисидаги Celebrities.uz сайти хабарини кейинги кунларда қатор агентликлар кўчириб босди.

Асалхўжаева билан боғлиқ гап-сўзлар бастакор Баҳромжон Азимов билан хонандалар орасида кўчирмачилик қанчалик кенг тарқалгани тўғрисида суҳбат қуришга баҳона бўлди.

Табиийки, биринчи саволимиз суҳбатимизга туртки бўлган Мавлуда Асалхўжаева билан боғлиқ хабардан келиб чиқди.

Озодлик: Шабнам Сурайёники эканлиги айтилаётган қўшиқни Асалхўжаева ижросида эшитдингизми?

- Масалан мен ўзим у қўшиқни ҳали эшитганим йўқ. Лекин Мавлуда Асалхўжаева туркча ашулалардан олиб айтишини биламан. У тожикчани мен эшитганим йўқ.

Озодлик: Ўзи умуман бировнинг қўшиғини ўзининг тилига кўчириб айтиш қанчалик кенг тарқалган?

- Яхшигина тарқалган. Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам. Менинг ўзим қилган қўшиқларни ўзбекистонликлар айтавериб, ўша ерда йилнинг яхши қўшиғи бўлибдими битта қўшиғим. Ўзимники деб айтган у бола. Излаб орқасидан топтирай десам, ўзимизнинг Ғайрат Усмоновнинг шогирди экан. Топиб беришмади гапнинг қисқаси.

Яна битта ашулачининг Тошкентга бориб телефонини топиб студиялардан телефон қилсак, билиб қолиб кейин олмай қўйди. Эсладим деган қўшиғимни айтибдида. Энг қизиқ ери шуки, мен ўзбекча қилиб ëзганман 5-6 қўшиқни, улар қирғизчадан кўчиришган. Менинг ўзбкеча ëзганимни қирғизчага таржима қилганмизда. Ўзбеклар ўзбекчага таржима қилишиб яна ўзимизнинг сўзлар ëзилиб қолган.

Озодлик: Нима учун ўғирлашади? Бастакорга бориб ўзи оригинал ëздирса бўлмайдими? Ë сизлар оладиган гонорар жуда каттами?

- Бизнинг Қирғизистонники катта эмас. Кулгили даражада арзон. Булар энди текинини хоҳлаган ашулачи бўлса керакда. Текини керак шекиллида.

Озодлик: Нархни умуман гаплашаяпмиз. Ўзбекистонда бастакорнинг битта қўшиқ ëзиб бериши қанча туради?

- Идея деб қўямиз. Сўз ëзилишидан олдин, аранжировка бўлишидан олдин идея туғилади. Композиторнинг иши. На-на-на деб идея қиламиз. Масалан келиб қолган пайтда диктофонгами, пианино билан чалибми, қисқаси сўзи йўқ на-на-на-на деб айтиб қўямиз. Худди шу нарса Ўзбекистонда минимум 300 доллар эканмуш. Энди албатта ëқса оладида ўша пулга. Энг арзони бу.

Озодлик: Мусиқа тайëр бўлгандачи?

- Мусиқа, аранжировка эшитишимга қараганда минимум 500 доллар. Тошкентни айтаяпман мен.

Озодлик: Демак, сўзларини қўшса, у ëқ бу ëғи 1000 долларга битарканда ашула-а?

- Бемалол. 1000 доллардан ошиши ҳам мумкин. Чунки мен минимум нархларни айтаяпманда.

Озодлик: Сиз ўзларингизнинг маҳсулотларни, хусусан мусиқани ўғирликдамн ҳимоя қилишнинг механизми, қонуний асослари йўқми?

- Қирғизистоннинг ичида қирғизистонликлар айтса бор. Ўзбекистон билан шартномамиз йўқ эканда шунақа менинг билишимга қараганда. Шунинг учун бемалол айтиб юборилаяптида. Ўзбекистонликларникини ҳам қирғизистонликлар айтиб юбораяпти. Айнан шунақа договор йўқ шекиллида, дейди қирғизистонлик бастакор Баҳромжон Азимов.

Бастакор билан суҳбатимизга таниқли хонанда Мавлуда Асалхўжаева тожик хонандаси Шабнам Сурайёники эканлиги айтилаётган “Наравад” қўшиғини рухсатсиз ўзбекчалаштириб айтаётгани тўғрисидаги хабар сабаб бўлгани учун, биз, албатта, бу масалани ҳам ўрганишга ҳаракат қилдик.

“Наравад” қўшиғи матни муаллифи Фарҳод Милод ўзининг ҳам, мусиқа муаллифи Роберт Мирзояннинг ҳам, хонанда Шабнам Сурайёнинг ҳам Мавлуда Асалхўжаевага даъвоси йўқлигини билдирди.

- Ўзбек ва тожик халқлари ҳар доим ҳам бир-бировимизнинг қўшиқларимизни ўзаро ўзлаштириб, тажриба алмашиб келганмиз, шахсан мен бу масалада, айнан мана шу қўшиқ билан боғлиқ ҳеч қандай ёмонлик кўраётганим йўқ, деди Фарҳод Милод.

Шундай қилиб, Мавлуда Асалхўжаевадан фикр сўраш зарурати ҳам ўз ўзидан йўқолиб қолди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG