Линклар

logo-print

Россиянинг Брянск шаҳрида полиция ва миграция хизмати ходимлари маҳаллий бозор ёнида очилган ноқонуний чойхона фаолиятига чек қўйдилар.

Брянск шаҳрининг Бежицкий тумани Улянов кўчасида асосан бозорда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун ишлаётган чойхона аниқланди.

Яширин тарзда ишлаб келган чойхона 3 август куни шаҳарда паспорт режими текширувлари ўтказилаётган пайтда аниқланди, дейди Озодликка ноқонуний чойхона ҳақида сўзлаган Брянск вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот маркази бошлиғи Сергей Сорокин.

- Миграция хизматининг Брянск полицияси билан олиб борган ҳамкорликдаги паспорт режимини текшириш амалиёти ўтказилди. Бу текширув бутун шаҳарда режа асосида олиб борилади. Полициячилар ва Миграция хизмати ходимлари гуруҳларга бўлиниб шаҳарда яшаётган барча фуқароларни текширади. Ходимларимиз бозорни текшираётган пайтда йўлнинг нариги тарафида кетаётган бир гуруҳ кўринишидан осиёликларга ўхшаш йигитларга кўзи тушиб қолган. Уларнинг орқасидан хусусий секторга кириб бориб полициячилар бир гуруҳ “тадбиркор” томонидан ташкил қилинган овқатланиш пунктини топиб олишди, дейди бу чойхонани шхсан бориб кўрган Сергей Сорокин.

Текширув давомида аниқланишича, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳеч қандай рухсатномасиз, ноқонуний тарзда бу уйда ошхона очган ва маҳаллий бозорда ишлаётган фаррош, юк ташувчи ва сотувчиларга хизмат кўрсатган.

Сурат Брянск вилояти ИИБ томонидан тақдим этилди

Сурат Брянск вилояти ИИБ томонидан тақдим этилди

Нархлари арзонлиги билан марказий-осиёликлар орасида бозори чаққон бўлишга улгурган чойхонада санитария нормаларига риоя қилинмаган, овқатни пишираётган ўзбеклар худди шу хонада яшаб юрган, дея давом этади Брянск вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийси Сергей Сорокин.

- У ерда овқатланаётганларнинг барчаси текширилди ва у ерда озарбайжон, армани, ўзбеклар ва бошқалар бўлганлиги аниқланди. Хуллас, бозорларимизда одатда юрадиган одамлар бўлган, лекин қонунбузарликка фақат ўзбеклар йўл қўйган. Гап шундаки, масалан, Брянскка келган бир ўзбек ўзининг ортидан 6 кишини олиб келяпти. Булар ҳужжатлари тайёр бўлгунча, ишлашга расмий рухсатнома олгунча нимадир қилиши керакку. Натижада стихияли тарзда ноқонуний чойхоналар, ошхоналар ва ҳатто ишлаб чиқариш корхоналари пайдо бўялпти. Бу соҳада қонунларимиз нобоп бўлганлиги туфайли одамлар, айрим ҳолларда, шундай жиноятларга қўл уришга мажбур, дейди Брянск полицияси вакили Сергей Сорокин.

Яширин чойхона мижозлари учун тайëрлаб қўйилган ош. Сурат Брянск вилояти ИИБ томонидан тақдим этилди.

Яширин чойхона мижозлари учун тайëрлаб қўйилган ош. Сурат Брянск вилояти ИИБ томонидан тақдим этилди.

​Унинг Озодликка маълум қилишича, махфий чойхона ташкил этишда айбланиб тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ушланган, улар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд тергов материаллари билан танишиб ўзбекларни ноқонуний ошхона ташкил этганликда айбдор деб топса, маъмурий жарима солишдан ташқари “чойхоначилар” депортация қилиниши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG