Линклар

Анқарада Суриядаги вазият муҳокама қилинди


Али Акбар Солиҳий Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Анқарага борди.

Али Акбар Солиҳий Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Анқарага борди.

Бугун Анқарда Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари – Аҳмад Довудўғли ва Али Акбар Солиҳийларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Икки қўшни давлат вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

Хабарларга қараганда, учрашувда куни кеча Дамашқда исёнчилар томонидан ўғирланган Эрон фуқароларидан иборат катта гуруҳ тақдири муҳокама қилинган.

Али Акбар Солиҳий мазкур масала ечимига кўмак кўрсатишини сўраб Туркия ва Қатарга мурожаат қилган.

Эрон ва Туркиянинг Суриядаги можарога ёндошуви икки хилдир.

Туркия раҳбарияти Башар Асад режимини бир неча бор кескин танқид қилган, Сурия мухолифатининг баъзи етакчилари Туркияда истиқомат қилиб турибди.

Эрон эса, аксинча, расмий Дамашқнинг энг яқин иттифоқчиси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG