Линклар

Жорий йил 5 сентябридан бошлаб Тошкент – Челябинск йўналишида мунтазам авиапарвозлар йўлга қўйилади.

Бу ҳақда “Урал-пресс-информ” агентлиги “Челябинское авиапредприятие” акциядорлик жамияти матбуот котибидан олинган маълумотга таяниб хабар қилди.

Челябинск – Тошкент йўналишидаги сўнгги парвоз 2009 йил ёзида амалга оширилган эди.

Айтилишича, Челябинск – Тошкент ва Тошкент – Челябинск йўналишларидаги парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Битта томон авиачиптасининг минимал нархи 10640 рубл бўлиши хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG