Линклар

МДҲ давлатлараро статистика қўмита маълумотларига қараганда, Россия пойтахти аҳолиси ўтган йили Ҳамдўстликка аъзо бошқа давлатлар пойтахтлари аҳолисига нисбатан энг кўп маош – ойига ўртача 43272 рубл олган.

Иккинчи ўринда Астана аҳолиси – 26424 рубл; бокуликлар эса, 19049 рубл билан учинчи ўринда.

Ойлик маошлар ўсиши кўрсаткичи бўйича ўтган йили Қирғизистон биринчи ўринга чиққан. Бу мамлакатда ўртача ойлик 31,3 фоизга ўсган. Тожикистонда бу кўрсаткич 18,7 фоизни, Қозоғистонда 13,9 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича МДҲ давлатлараро статистика қўмитаси маълумот бермаган.

Айтилишича, Тошкент билан Ашхобод бундай маълумотларни қўмитага тақдим этмай келади.
XS
SM
MD
LG